Халқаро фан олимпиадалари тугади. Ўзбекистонлик ўқувчилар 10 та медалга сазовор бўлди
2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.
Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:
- Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль;
- Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси, бронза медаль;
- Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;
- Икромиддин Боймаҳаммадов – ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль.
Шу билан жорий йилдаги энг нуфузли халқаро олимпиадалар тугади.
Натижа - 10 та медаль: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг