Халқаро букер мукофоти ғолиби аниқланди

15:06 23 Май 2018 Дунё
2853 0
Фото: Яндекс.Новости

Инглиз тилида яратилган энг яхши асар учун бериладиган Халқаро букер мукофотининг бу йилги соҳиби польшалик ёзувчи Ольга Токарчук бўлди. 

The Guardian нашрининг ёзишича, унинг “Югурувчилар” китоби ана шундай юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

Аслида мазкур асар 2007 йилда нашр этилганди, аммо инглиз тилига кейинроқ таржима қилинган.

Бу борада ғолиблик учун Жанубий кореялик Хан Кан ва венгриялик Ласло Краснохоркаи ҳам кураш олиб борди.

Токарчук ижод маҳсули турли мамлакатлардаги одамларга бағишланган туркум ҳикоялардан иборат. Ёзувчи ўз қаҳрамонларини “замонавий кўчманчилар” деб атаган.

Гарчи унинг асари Польшада қатор мукофотлар олган бўлса-да, танқидларга ҳам учраган. Ҳатто новеллаларидан бирида эътиқод билан боғлиқ нозик масала кўтарилгани учун, унга таҳдидлар ҳам бўлди. Оқибатда ижодкор шахсий тансоқчи ёллашига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Букер мукофоти 1960 йилдан бери “Booker Group” компанияси ҳомийлигида ўтказиб келинаяпти. Дастлаб у Британия ҳамдўстлиги мамлакатлари, Ирландия ва Зимбабве ижодкорларига берилган. 2005 йилдан эса Халқаро букер мукофоти таъсис этилиб, уни олиш имконията дунёдаги барча мамлакатлар ёзувчи-шоирларига берилди. Бунинг учун фақат уларнинг асарлари инглиз тилига таржима қилинган ёки Буюк Британияда нашр этилган бўлиши керак.

Турли йилларда мазкур адабий соврин Айрис Мердок, Уильям Голдинг, Элис Монро каби машҳур адбиларга ҳам насиб этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер