Халқ билан мулоқот: Мўйноқда нима гаплар?

22:20 06 Май 2021 Жамият
1818 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"

Aёллар орасида вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида “Aёллар” дафтари шакиллантирилган эди. Жойларда дафтарга киритилган хотин-қизлар билан маҳаллабай ва секторлар кесимида ишлаш тизими йўлга қўйилди. 

Ишсиз, боқувчисини йўқотган, 1-, 2-гуруҳ ногиронлари, уй-жой таъмирига муҳтож, доимий тураржойсиз, ногиронлиги бўлган болалалрни тарбиялаётган ёлғиз аёллар, шунингдек тиббий, юридик, психологик ёрдамга муҳтож бўлган аёлларнинг барча муаммолари ушбу тизмда ўз ечимини топаётганини Мўйноқ тумани мисолида кўришимиз мумкин.

Мўйноқ тумани иккинчи секторда йил бошида дафтарига жами 72 нафар аёллар киритилганди. Бугунги кунга келиб «Aёллар» дафтари бўйича 100 фоизлик натижага эришгани ҳудудда аёллар муамоларини қандай ечим топилаётганидан далолат беради.

— Уйма-уй юришлари орқалигини аёлларнинг муаммоларига ечим топиш, эҳтиёжларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мумкин, — дейди Мўйноқ тумани прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Комилжон Ҳасанов. —Дафтарга киритилган аёллардан бандлиги таъминланганлар 1 тоифа бўйича 50 нафарнинг 38 нафари бандлиги таъминланган, 1,1 тоифаси бўйича 33 нафар аёллар ишга жойлаштирдик, 1,2 тоифаси бўйича 4 нафаридан 4 нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди, 1,3 тоифаси бўйича тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраганлар сони 1 нафар, шундан, кредит  ажратилганлар сони 9 нафарни ташкил қилади. “Жайхун” ва “Таллы-ўзак” МФЙ ҳудудларидан жой ажратилиб, жунни қайта ишлаш бўйича 20 нафар аёллар ишга жалб қилганмиз.

Бундан ташқари ҳудудда боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган аёллар ҳам эътибордан четда қолмаганлигини кўриш мумкин. Дафтарга киритилган ушбу тоифадаги аёлларга 735 минг сўмдан жами 6 млн 615 мин сўм пул маблағлари ажратилган бўлса, уй-жой таъмирлашга муҳтож аёллар уйининг том қисмини тўлиғи билан шифрланиб таъмирлаб берилганида кўриш мумкин.

Инстаграм саҳифадаги фотолавҳалар

“Халқ сўзи”
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер