Табиий газ тармоғига ноқонуний уланишлар ҳақида хабар берганларга 1 миллион сўм мукофот берилади
Юртимизда совуқ тушиб, ёмғирли кунлар бошлангач, иссиқлик таъминоти, хусусан, табиий газга бўлган талаб ва эҳтиёж сезиларли даражада ортади. Шу боис куз-қиш мавсумида табиий неъматлардан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш барчамизнинг муҳим вазифамиздир.
Кейинги йилларда давлатимиз томонидан аҳолини бу борадаги табиий эҳтиёжини қондириш, табиий газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли саъй–ҳаракатлар олиб борилмоқда. Аммо ушбу соҳада учрайдиган тизимли муаммолар ҳам йўқ эмас. Улардан бири – табиий газдан қонунга хилоф равишда, яна ҳам аниқроқ айтганда, яширинча фойдаланиш одатидир. Афсуски, бу жараёнда зиммасидаги бурч ва масъулиятини унутиб қўядиган ҳамюртларимиз ҳам бор.
Шу сабабли табиий газдан унумли фойдаланиш, қишки мавсумда табиий газни аҳолига узлуксиз етказиб бериш мақсадида Қўқон шаҳрида тармоққа ноқонуний уланишларга чек қўйиш чора-тадбирлари кўрилаётир.
— Айни йўналишда кенг жамоатчилик вакилларини фаол жалб этиш учун шаҳар ҳокимлиги ўзига хос ташаббус билан чиқди, — дейди Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Норбоев. —Унга кўра, табиий газ тармоғига ноқонуний уланишлар ҳамда ундан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган аҳоли вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳақида хабар берганларга 1 миллион сўмгача рағбатлантирувчи мукофот берилади.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг