Келгуси 7 йилда Наманганда уй-жойлар қуриш ҳажми камида 10 марта оширилади

13:01 16 Июнь 2023 Иқтисодиёт
665 0

Архив фото, «Халқ сўзи»

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Хусусан, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 34 минг оила ўз бошпанасига эга бўлади. Бунинг учун 1 минг 208 та кўп қаватли уй қурилади.

Бундан ташқари, Давлатобод туманида 50 минг хонадонга эга 721 та кўп қаватли турар-жой мажмуаси барпо этилади. 

“Бундан ташқари, 3 минг 700 километр сув тармоқлари ва 371 та сув иншооти барпо этилади ва таъмирланади. Бу орқали 123 та маҳаллага (360 минг аҳоли) илк бор ичимлик суви олиб келинади. 

Натижада 2030 йилга бориб вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади (ҳозир – 80 фоиз)” — деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер