Кеча юртимизда касалланишлар сони пасайиб, 82 нафар кишида коронавирус аниқланди
2022 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241122 (+82) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
— 5 нафари Андижон вилоятида,
— 4 нафари Бухоро вилоятида,
— 7 нафари Жиззах вилоятида,
— 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
— 3 нафари Навоий вилоятида,
— 7 нафари Наманган вилоятида,
— 8 нафари Самарқанд вилоятида,
— 6 нафари Сирдарё вилоятида,
— 8 нафари Фарғона вилоятида,
— 5 нафари Хоразм вилоятида,
— 6 нафари Тошкент вилоятида,
— 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Навоий вилоятида 4 нафар,
— Самарқанд вилоятида 1 нафар,
— Сирдарё вилоятида 9 нафар,
— Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
— Тошкент вилоятида 5 нафар,
— Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238230 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг