Каттақўрғонда 30 га яқин эҳтиёжманд инсонлар уйли бўлди
Фото: Абдулазиз Йўлдошев / Халқ сўзи
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўттизга яқин ногиронлиги бор, чин етим ёшлар, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга янги уйлар калити тантанали равишда топширилди.
– Қизим билан бир неча йилдан буён ижарама-ижара юриб роса қийналдик, - дейди уй соҳибаларидан бири Зуҳра Элмуродова. - Хотиржам кириб-чиқадиган ўз бошпананг бўлиши – катта бахт. Айниқса, қизимнинг қувонганини кўрсангиз эди...
Ижара ҳуқуқи асосида берилган уй-жойларни қуриш ва жиҳозлаш ишлари шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилди.
А. Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг