Каттақўрғон шаҳридаги хонадонларнинг бирида газ портлади
Бугун, 8 октябрь куни Каттақўрғон шаҳри Тошкент кўчаси 145-уйда газ портлади. Воқеа тонг саҳар соат 4:15 атрофида содир бўлган.
Хонадон соҳиби Қаҳрамон Султоновнинг айтишича, уй орқасидан «заправка»лар учун 5 та газ қувури ўтган. Портлаш бўлган хонада газ қувури бўлмаган...
Воқеа содир бўлган вақтда хонада уй эгаси, акаси, жияни ва қўшни Қозоғистондан келган меҳмон бўлган. Икки киши жабрлангани айтилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг