Касб-ҳунар эгаллаш фаровон ҳаёт сари етаклайди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида аҳолининг фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган қисмини камбағалликдан фаровонлик сари йўналтириш мақсадида касб-ҳунар ва тил ўргатиш курсларига таклиф этилмоқда. Бу борада ўтган йили 5 та йўналиш мавжуд бўлган бўлса, жорий йилда уларнинг кўрсаткичи 17 тага етказилди.
— Ўқув муассасамизда асосан тикувчиликка қизиққан хотин-қизлар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этганмиз, — дейди Олтинкўл туманидаги 2-политехникум мутахассиси Машҳурахон Йўлдошева. — Курсларни тамомлаган битирувчиларга халқаро сертификат топширилади. Оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда субсидия асосида тикув машиналари ажратиш билан бир қаторда ишга жойлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Бир сўз билан айтганда, тингловчиларимизни даромад манбаига йўналтириш асосий мақсадимиз ҳисобланади.
Ҳозирда вилоятдаги 55 та техникумларда ана шундай курслар ташкил этилган бўлиб, уларга 4556 нафар аҳоли жалб қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг