Карантинга олинаётганда шахснинг мобил телефони ҳам олиб қўйиладими?

15:49 08 Август 2020 Жамият
1199 0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди.

- Карантинга олинаётганда шахснинг қандай буюмлари олиб қўйилиши мумкин? Мобил телефони ҳам олиб қўйиладими?

- Карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобил телефон, аудио ва видео воситалар, кредит карталари ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар карантин мажмуасининг кириш жойида ички ишлар органлари ходимлари томонидан вақтинча олиб қўйилади.

Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 апрелдаги 254-сон қарори асосида «Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш вақтинчалик тартиби тўғрисида»ги Низом.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер