“Карантин”даги қиморбозлар
Карантин тадбирлари олиб борилаётган айни пайтда айрим юртдошларимиз уйда ўтириш ўрнига, пана-пастқамларда, жамоат жойларида уч-тўрт киши бўлиб, қимор ўйнаб вақт ўтказаётгани афсусланарлидир.
Шу йилнинг 11 апрель куни соат 20:00да Қарши шаҳридаги “Шўртангаз” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автотураргоҳда бир гуруҳ фуқаролар қимор ўйнаётгани ҳақидаги хабар тезкор гуруҳни манзилга йўналтирди. Воқеа жойига етиб борган Қарши шаҳар ИИОФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор ходимлари дам олиш хонасида 4 нафар фуқаро карантин қоидаларига амал қилмасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда қимор ўйнаётганини аниқлашди.
Қиморбозлар орасида К.Д. ва Ғ.Н. ишсиз, Н.Э. ва Т.С. эса “Шўртангаз” масъулияти чекланган жамиятида ҳайдовчи бўлиб ишлаши маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Ўйлаймизки, бу бошқаларга сабоқ бўлади.
Содиқ РАҲИМОВ.
Қашқадарё вилояти.
Манба: Postda.uz
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг