Карантин пайтида МИБ ходимлари телефон қилиб, автомашинам бўйича маъмурий жаримани 15 кун ичида тўлашим кераклигини тушунтиришди. Бу тўғрими? — МИБ вакили жавоб қайтарди
Бугун АОКА штабида Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов иштирок брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: МИБ ходимлари телефон қилиб, автомашинам бўйича маъмурий жаримани 15 кун ичида тўлашим кераклигини тушунтиришди. Карантин вақтида бу тўғрими?
Жавоб: Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тайинланган маъмурий жарималарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Президент Фармонига кўра, фақатгина карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилган.
Савол: Қозоғистонда ишлайман. Ҳозир карантин сабабли ишлар тўхтаб, алимент юбора олмаяпман. Карантин вақтида алимент тўлашга мажбурманми?
Жавоб: Бугунги кунда Бюро органлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси давом эттирилаётганлиги ҳамда қарздорлар томонидан алимент пулларининг ўз вақтида ва белгиланган миқдорда тўлаб борилаётганлиги масаласи доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Савол: Карантин вазиятида МИБ ходимлари эҳтиёжманд қўшниларимизнинг уйларига келиб-кетишмоқда. Уларнинг газдан бўлган қарзини тўлашга ёрдам беришган экан. Бу қанчалик тўғри?
Жавоб: Бюро органлари ташаббуси билан жойлардаги кам таъминланган оилаларнинг фойдаланилган электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарзларини ундиришга ҳомийлик асосида, саховатпеша тадбиркорлар, савобталаб инсонлар жалб қилинмоқда.
Ҳозирга қадар 2 мингдан ортиқ эҳтиёжманд фуқароларга коммунал хизмат учун жами 426 млн. сўмдан зиёд қарздорликларини бартараф этиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ саховат тадбирлари ташкил этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг