Карантин пайтида фарзанд учун олинадиган алиментлар тўланадими?​

16:46 27 Март 2020 Жамият
2488 0

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Карантин пайтида фарзанд учун олинадиган алиментлар тўланиши керакми?

❗️ Алимент тўловлари — бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис ҳар бир ишга индивидуал тарзда ёндашилади ва ҳолатдан келиб чиқиб чора кўрилади.

Алимент тўловларида узилиш бўлмаслиги шарт.

Амалдаги қонунчиликка кўра, фақатгина агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер