Карантин пайтида бюджет ташкилотининг 500дан ортиқ ходими мажбурий меҳнатга жалб этилганми?
Интернет нашрларида Андижон вилоятида карантин ва чеклов тадбирлари амалда бўлишига қарамай, бюджет ташкилотларининг 500 дан ортиқ ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани юзасидан хабарлар тарқалди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганди.
Ўрганишлар давомида Андижон тумани ҳудудидаги адирликка ҳақиқатдан 2020 йил 10-11 апрель куни ёнғоқ кўчатлари экилгани ва бунда Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармасига қарашли корхона ишчилари мажбурий тарзда жалб этилгани аниқланди.
Ушбу ҳолатда, Меҳнат кодексининг 124-моддаси ҳамда 177-моддаси талаблари бузилганлиги учун корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўз навбатида Андижон вилояти Сув хўжалиги бошқармаси, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Андижон ҳудудгаз” МЧЖ, Андижон вилояти “Сувоқава” ДУКда олиб борилган ўрганишлар натижасида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланмади.
Бундан ташқари адирлик ҳудудида Андижон, Булоқбоши тумани Ободонлаштириш бошқармаларининг ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилган ходимлари 2020 йил 13-15 апрель кунлари Ободонлаштириш ишларида иштирок этгани аниқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг