Карантин даврида эмлаш тақвимида ўзгариш бўладими?

17:13 27 Март 2020 Жамият
1014 0

“Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмланиш — бу хасталикларга нисбатан турғун иммунитет ҳосил бўлишини таъминлайди. Шу боис қатъий эмлаш тақвимига кўра иш тутиш, эмлаш оралиғини бузмаслик керак. Яъни эмлаш (вакцина) тақвимида ўзгариш бўлмаслиги лозим.

Эмлаш муолажаси олиб бориладиган биринчи бўғин тиббиёт муассасаси — оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктида одамларнинг тўпланиб қолмаслиги, гавжумлик ҳосил бўлмаслиги учун муассаса раҳбарияти керакли чораларни кўриши шарт”, дея маълум қилди АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган онлайн брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер