Канадада ҳайдовчи машинасида 9 кишини  босиб кетди, улар орасида болалар ҳам бор

22:50 17 Сентябр 2020 Дунё
1135 0

Канаданинг Монреал шаҳрида бир эркак машинасида тўққиз кишини, шу жумладан, болаларни уриб юборди, полиция уни ҳибсга олди.

Шаҳар полицияси маълумотларига кўра, 38 ёшли эркак чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 12.45 да биринчи пиёдани уриб юборган, шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик у яна 8 кишини уриб кетган.

Полиция вакили Мануэль Кутюрнинг сўзларига кўра, барча жабрланганлар касалхонага етказилган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи пиёдалар йўлагида тезликни оширмаган ҳолда юрган ва йўлида учраган одамларни уриб юборган. 

Аммо ҳибсга олинган шахснинг алкоголь ёки гиёҳвандлик ҳолатида ҳаракат қилганлиги тўғрисида далиллар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаблари бўйича тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер