Канада Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратишга қарор қилди

01:09 25 Май 2022 Дунё
914 0

Фото: Reuters

Канада мудофаа вазирлиги Украинага М777 гаубицалари учун 20 мингдан ортиқ снаряд юборилишини эълон қилди.

Канада мудофаа вазири Анита Ананднинг айтишича, Канада ҳукумати Украинага яна бир ҳарбий ёрдам пакети ажратиш ҳақида қарор қабул қилган. .

«Мен Канада 20 000 дан ортиқ 155 мм снаряд сотиб олганини тасдиқлай оламан», деди вазир.

Ананд таъкидлаганидек, бу снарядлар Ғарб давлатлари Киевга етказиб берган М777 гаубицалари учун мўлжалланган. У шунингдек, яқин орада Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги партияси келишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Канада бош вазири Жастин Трюдо матбуот хизмати Украинага 38,7 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган эди. Таъкидланишича, бу етказиб беришлар, хусусан, М777 гаубицалари, ўқотар қуроллар, шунингдек, ўқ-дориларни ўз ичига олади, шунингдек юқори аниқликдаги сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер