«Кам болалик вабоси» дунё аҳолисининг қисқаришига олиб келади
Иллюстратив фото
2070 йилдан кейин ва эҳтимол ундан ҳам олдинроқ, замонавий оилалар фарзанд кўришни истамаслиги ёки бир-икки нафардан кўп бўлмаган болали бўлиш хоҳиши, яъни «кам болалик вабоси» деб аталадиган қараш туфайли дунё аҳолисининг ўсиши тўхтайди. Ушбу фикрларни демограф Юрий Крупнов айтиб ўтди.
Аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиши хавфи
Демограф айтишича, аҳоли ўсишининг хавфли нуқтаси йўқ: на 10 миллиард, на 11 миллиард. Яъни ишончли ҳисоб-китоблар йўқ. Биз ҳозир инсоният учун ўтган асрнинг ўрталарида асосий таҳдид деб ҳисобланган — бу ҳатто ядровий уруш эмас, балки аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиши очлик, ресурслардан фойдалана олмаслик ва сақлаб қолиш ҳамда ҳоказолар кўринишидаги қайтарилмас оқибатларга олиб келади, деган мафкура асиримиз.
«Бу каби мафкуравий «афсунлар» бошланган пайтда Ер юзида уч миллиарддан сал кўпроқ одам яшаган. 60 йил ичида биз беш миллиардга кўпайдик. Ва ҳеч қандай офат содир бўлмади», дейди Крупнов.
Демограф аҳоли ўсиши чексиз эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2070 йилга бориб дунё аҳолисининг ўсиши тахминан 12 миллиард кишига тўхтаб қолади. Бу БМТ ҳисоботида ҳам айтилган.
«Кам болалик вабоси»
«Дунёда кам болалик вабоси авж олди. Хитойда ҳар бир оилага 1,3 нафар бола тўғри келади. Мавжуд прогнозларга кўра, аср охиригача мамлакатда ҳозирги 1,4 миллиарддан атиги 800 миллионга яқин одам қолади. Шунга ўхшаш муаммо бутун дунёда кузатилмоқда: ҳатто анъанавий равишда бешта фарзандли деб ҳисобланган Африка, Жанубий Осиё мамлакатларида ҳам бу болалар сони камайиб бормоқда», дейди демограф.
БМТ жорий йилнинг 15 ноябрь ҳолатига кўра Ер аҳолиси сони саккиз миллиард кишига етгани ҳақида хабар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг