Кадрларни шаффофлик мезони асосида ишга қабул қилиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

15:25 08 Февраль 2022 Жамият
1093 0

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мавжуд вакант ўринларга очиқ мустақил танлов ўтказилмасдан ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилмаган ҳолда ходимлар ишга қабул қилинаётганлиги бўйича турли хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда Марказий аппарат ва тизимдаги қуйи ташкилотлар фаолиятини бугунги кун талабларига мувофиқ шакллантириш, тажрибали ва креатив фикрлайдиган кадрларни тизимга жалб қилишга қаратилган ташкилий тузилма лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу лойиҳа тасдиқлангандан сўнг барча лавозимларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда очиқ танлов эълон қилинади ва кадрлар шаффоф тарзда танлаб олинади.

Янгиланган ташкилий тузилма лойиҳаси тасдиқлангунга қадар вакант лавозимларга раҳбар ва ходимлар очиқ танлов асосида ғолиб аниқланган кунгача вазифа бажарувчи этиб тайинланмоқда.

Очиқ танлов ўтказилгандан сўнг унинг натижалари белгиланган тартибда эълон қилиб борилади.

Шу билан бирга, қуйи тиббиёт тизимига ходимларни шаффофлик мезони асосида ишга олиш, резюмеларни электрон навбат бўйича қабул қилиш борасида вазирлик томонидан тегишли ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер