К.Аденауэр номидаги Жамғарманинг Марказий Осиё бўйича Ваколатли вакили билан учрашув бўлиб ўтди
2019 йил 15 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Конрад Аденауэр номидаги Жамғарманинг Марказий Осиё бўйича Ваколатли вакили Ронни Хайне билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Конрад Аденауэр номидаги Жамғарма билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама этилди.
Шунингдек, парламентаризмни ривожлантириш, парламент делегацияларининг ўзаро алмашинуви, Германия Бундестаги фаолияти тажрибасини ўрганиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг