Йўли ободнинг кўнгли обод

19:12 18 Май 2023 Жамият
843 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ўнқир – чўнқир йўлдан юрмоқнинг турган – битгани азоб. Буни айниқса, туманимиздаги “Мустақиллик” маҳалласида яшовчилар яхши билишади. Узоқ йиллардан буён қаровсиз ётгани, қолаверса, чекка ҳудудда жойлашгани туфайли маҳалланинг йўли абгор ҳолга келган, ёғингарчилик кунларида юргани юрак бетламай қолган эди. Бу эса табиийки, аҳолининг ҳақли эътирозини келтириб чиқараётганди. 

Ниҳоят, бу нохуш аҳволга барҳам берилди. Маҳалла ҳудудидан ўтувчи 4К 182 умумфойдаланув автомобиль йўлининг 2 километрга яқин масофаси “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси йўлсозлари томонидан 527 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига асфальтлаштирилди, пиёдалар йўлакчалари барпо этилди. Ён – атроф обод бўлди. 

Эътиборлиси, чекка қишлоқларда яшовчилар ҳам халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда яшаши йўлида амалга оширилаётган бу каби ишларни ўз ҳаётлари мисолида кўриб, ҳис этишаяпти. Масалан, "Янгиҳаёт қ. - Жинкал қ. - Мустақиллик қ. " умумавтомобиль йўлининг 3,3 километрли қисми асфальтлаштирилди. “Туткунда” маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи 4К186 умумфойдаланув автомобиль йўлида ҳам асфальтлаштириш ишлари амалга оширилди. “Наврўз”, “Тараққиёт” маҳаллаларидан ўтувчи йўлларда ҳам шундай юмушлар бажарилмоқда. Бу каби мисолларни яна келтириш мумкин. 

Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги қарорига мувофиқ, Когон туманида жами 60 километрга яқин йўлни асфальтлаштириш кўзда тутилган. 

Саид МИРЗАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Когон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер