Йил охирига қадар камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкин

22:50 02 Август 2023 Иқтисодиёт
1171 0

Бандлик комплекси раҳбарларига вилоят ҳокимлари билан бирга 500 минг аҳолини касаначиликка жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

“Касаначилар мактаби” ташкил қилиниши, унда  тадбиркор ва касаначиларга бепул консалтинг хизматлари кўрсатилиб, ўқитиш ва малакасини ошириш йўлга қўйилиши белгиланди.

Йил якунига қадар 200 минг аҳоли рўйхатини маҳаллабай тасдиқлаб, юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишга топшириқ берилди. 

Бунда муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш, интерьер дизайнери, IT, электрон савдо, электромобилларга хизмат кўрсатиш каби юқори даромадли касбларга ўқитиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, йиғилишда белгилаб берилган ишларнинг ташкил этилиши орқали йил якунигача:

- камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш;

- 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш;

- 55 минг нафар ўзини ўзи банд қилганларни кичик бизнес субъектига айланитириш;

- 5 мингта кичик корхона ўрта тадбиркорлар тоифасига қўшилиши мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер