Излаган ҳовлисида ҳам имкон топади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Даромад топиш учун уйдан чиқиш шарт эмас. Бунинг учун мавжуд имкониятдан унумли фойдаланишнинг ўзи кифоя. Шаҳрихон туманидаги «Янги» маҳалласида яшовчи Муҳаммаджон Бекмирзаевни олайлик. У ўзининг ҳовлисида қорамол боқишни йўлга қўйдию, ишлари аввалгидан ҳам юришиб кетди.
— Ҳозирда бўрдоқилар сони 30 бошга етди, — дейди М. Бекмирзаев биз билан суҳбатда. — Уларни ўз вақтида парваришлаш ҳам алоҳида эътиборни талаб этади. Шу боис кичкинагина фермамизда оила аъзоларимиз билан биргаликда фаолият юритяпмиз. Натижада ички бозорга бир йилда ўртача 8-10 тонна гўшт маҳсулоти етказиб беряпмиз.

Халқимизда: «Меҳнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик», деган нақл бор. Муҳаммаджон ҳам ўз меҳнатининг роҳатини кўраётганлардан бири, десак, муболаға бўлмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг