Ижтимоий тармоқлардаги “Миллий боғ бекатидаги поезд бузилиб қолди” мазмунидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

18:40 10 Октябр 2023 Жамият
514 0

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 10 октябрь санасида соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган.

Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган.

Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер