Ижтимоий тармоқдаги хабар ўрганилди

09:39 14 Январь 2020 Жамият
1050 0

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси жорий йил 13 январь куни ижтимоий тармоқда берилган прокуратура вакилларининг “Ҳуқуқ” ва “Халқ сўзи” газеталарига мажбурий равишда обуна қилинаётгани ҳақидаги хабарни ўрганиб чиқиб, изоҳ берди.

Унда қайд этилишича, ҳар бир прокуратура органлари ходимлари, авваламбор, ўз фаолиятининг тарғиботчиси бўлгани ҳолда, Бош прокуратура муассислигидаги “Huquq” газетасининг ҳам ўқувчиси ҳисобланади.

Яхши биламизки, “Huquq” газетаси — жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, соҳа фаолиятида қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни, шунингдек, прокуратура органларининг фаолияти ва амалга оширилаётган ишлар ҳамда бошқа янгиликлардан хабардор қилиб турувчи асосий нашрлардан бири саналади.

Ўз навбатида, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари ҳам ижтимоий-сиёсий ва қонунчиликдаги янгиликлар, юртимиз ҳаёти ва жаҳонда содир бўлаётган янгиликлардан биринчилардан бўлиб кунлик ахборот етказувчи матбуот нашрларидан биридир.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ходимларнинг ушбу нашрларга ихтиёрий равишда обуна бўлиши юзасидан тегишли тавсия берилган.

Тавсияда асосий эътибор – аҳоли ва истеъмолчилар билан кунлик мулоқотда бўлиш жараёнида, жамият ҳаётидаги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор бўлиши ҳамда ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Жумладан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Huquq” газетаси мавжуд эҳтиёжлар инобатга олиниб, 1169 нафар ходимнинг обуна бўлиши ташкил этилди.

Худди шундай, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарига бўлган 400 дан ортиқ ходимларнинг эҳтиёжи инобатга олиниб, рўйхат шакллантирилган.

Амалда эса бугунги кун ҳолатида 533 нафар ходим “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарига ўз хоҳиши билан обуна бўлган.

Обунани ташкил этишда бошқарманинг мавжуд ходимлар сони эмас, балки эҳтиёж инобатга олинган.

Ходимларнинг эҳтиёжи ва ҳоҳишига қараб, 1 та газета нашрига йиллик, ярим йиллик ва ойлик обуна бўлиши ёки бўлмаса, 2-3 нафар ходимнинг 1 та газета нашрига обуна бўлишига ҳам имконият яратилган.

Ташкил этиш ишларида мажбурий ёки бошқача тарзда обуна бўлиш ҳолларига йўл қўйилмаган.

Прокуратура, МИБ органлари ўз ходимларига қонунчиликдаги янгиликлар билан чуқур ўрганиб бориш, республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида доимо хабардор бўлиш, қолаверса, мунтазам равишда ўз устида изланиш, айни шу жараёнда газеталарни мутолаа қилиб туришни тавсия этади. Зеро, юқорида тилга олинган нашрлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки, ҳар бир юртдошимизнинг дунёқараши ва билимини оширишга хизмат қилади.

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси мажбурий обунага йўл қўймайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер