Ижара ва лизинг муносабатларига оид 2 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутиляпти

14:26 04 Июль 2023 Сиёсат
500 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Дастлаб мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижара ва лизинг муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.

Иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида ижара ва лизинг муносабатларига оид 2 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутиляпти. Яъни, кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномасининг аниқ таърифи, шартнома объектини тасарруф этиш ва гаровга қўйиш, ундирувга қаратишнинг ўзига хос хусусиятлари киритилмоқда.

Амалдаги қонунчиликда кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олувчиларнинг келгусида шартнома объектини мулк қилиб олишдаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир механизмлар етарлича эмас. Шу боис, ушбу турдаги шартноманинг ўзига хос хусусиятларини қонунчиликда аниқ акс эттириш таклиф этиляпти.

Депутатларнинг таъкидлашича, лойиҳанинг қабул қилиниши ижара ва лизинг муносабатларида қонунийликни таъминлаш ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш, шунингдек лизинг муносабатлари субъектлари ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Қизғин баҳс-мунозалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер