Избосканликларга муносиб совға ҳозирланмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Избоскан тумани аҳолиси республикамиз Мустақиллигининг 33 йиллик байрамини қайта жиҳозланган туман маданият ва истироҳат боғида нишонлайди. Ҳозирда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
— Яқинда туманимиздаги Лўғумбек қишлоғида янги маданият ва истироҳат боғи ҳамда ҳайвонот боғини қуриб, фойдаланишга топширган эдик, — дейди туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Назаров. — Айни пайтда туман марказидаги Пойтуғ шаҳрида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ишлари доирасида маданият ва истироҳат боғида кенг кўламдаги ишлар йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 14 та йирик аттракционлар ўрнатилиб, дам олиш масканлари ташкил этилмоқда.
Ҳудудда 1млн. долларлик лойиҳа ишларига киришилган бўлиб, у избосканликларнинг севимли масканига айланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг