Июль ойининг илк кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:56 29 Июнь 2025 Жамият
373 0

Фото: «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 1-3 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойлайда 13-18 м/с гача кучаяди, 2-3 июлда айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 ва 3 июлда 20-25 даража, 2 июлда 22-27 даража, кундузи 1 июлда 36-41 даража; 2 июлда 32-37 даража, баъзи жойларда 41 даража гача, 3 июлда 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража, 2-3 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 1 июлда 34-39 даража, 2-3 июлда 36-41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 1 июлда 37-42 даража, 2-3 июлда 38-43° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 1 июлда-32-37 даража, 2-3 июлда 36-41 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 1 июлда 25-30 даража, 2-3 июлда 27-32 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер