"IТ"НИ "АТ", деб ёзсак биров урушадими?

12:39 03 Октябр 2022 Жамият
640 0

Иллюстратив фото

"IТ центр","IТ парк". Бу атамалар кўпчиликка таниш. Яъни улар ХХI асрнинг энг ривожланган йўналишларидан бири-ахборот техногологиялари соҳасининг қисқартма талқини. Лекин айтиш жоизки ," IТ " сўзини тушунмай "ит", яъни кучук маъносида ўқиб юрганлар ҳам йўқ эмас. Шу ўринда савол туғилади, аслида “ИТ” нима дегани,ўзи?

"IТ"инглизча "information technologies" сўзининг қисқартма шакли ҳисобланади.Ўзбек тилига таржима қилинганда эса "Ахборот технологиялари", деган маънони беради. Хўп, бу сўз ингилизча сўз ва ахборот технологиялари эканлигини билдик. Шундай экан, ўз тилимизда "Ахборот технологиялари" ёки қисқартириб "АТ" шаклида қўлласак бўлмайдими? Ахир инглизча термин билан ўзбекча сўз бирга қўлланаяпти-ку. Нега шуни "ИТ маркази" дейишимиз керак? Ўзимизнинг тилимизда "Ахборот технологиялар маркази "десак, гапдаги маъно ўзгариб кетадими ёки ушбу марказнинг обрўси камайиб қоладими?

Юқоридаги фикрларни ўқиб, ахборот технологиялари (АТ) соҳаси мутахассислари ва ихлосмандлари "Битта шу атама билан ўзбек тилига зарар етмайди-ку ", дейиши мумкин. Тўғри , лекин, муаммо битта бу сўзнинг кириб келишида эмас-да. Тома-тома кўл бўлур, деганларидек, ўзимизда муқобили бўла туриб, хорижий сўзларнинг битта-икктита кириб келиши оқибатида бир кун келиб, она тилимиз ўзлигини йўқотмайдими? Қолаверса, Яна бир муаммо шуки, бугунги авлод орасида 2 ё 3 та тилни чала ўрганиб , оғзаки нутқда аралаштириб қўллаётганлар ҳам кўпаймоқда. Бу ҳолат гуёки,ёшлар ўртасида замонавийлик белгиси, деб қаралмоқда Аммо аслида бу она тилимизга ҳурматсизликдир.

Шу юртда туғилганмиз, шу юрт фарзандимиз. Илк бор забонимиздан ўзбекча сўз чиққан . Истагим, шундай қадрли тилни нутқда, имкон қадар тўғри қўллаб, унга ҳар лаҳза ҳурматда бўлайлик. Шу маънода “ИТ парк”, “ИТ центр”ларни “АТ парк”, “АТ маркази”, деб ўзгартириш керак, албатта. Ўйлаймизки, бу таклифимизга соҳа мутасаддилари ҳам қўшилади ва қўллаб-қувватлайди.

Муслима МАНСУР қизи,

Гулистон давлат университети филология факультети иккинчи босқич талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер