Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси фаолиятини якунлади
Фото: ТИВ
Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна ўз фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Билдирилишича, бугун, 26 ноябрь куни Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилган.
«Динамик иқтисодий ҳамкорлик, янги инвестициявий лойиҳалар, тадбиркорлар ўртасидаги яқин алоқалар ва мунтазам сиёсий учрашувлар стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жаноб элчига мамлакатимизда фидокорона хизматлари учун Ташқи ишлар вазирлиги номидан миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзган Бахтиёр Саидов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг