Италиянинг Австралиядаги элчиси тўртинчи қаватдан тушиб кетиб, ҳаётдан кўз юмди

21:25 21 Февраль 2022 Дунё
1428 0

Фото: corrieredellumbria.corr.it

Италиянинг Австралиядаги элчиси Франческа Тардиоли фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Италиянинг "Corriere di Umbria" нашри хабар бермоқда.

Дипломат Фолиньо шаҳридаги уйининг тўртинчи қаватидаги балконидан тушиб кетган. Тахминларга кўра, бунга мувозанатнинг йўқолиши сабаб бўлган. Шунга қарамай, полиция Тардиолининг ўлими ҳолати юзасидан тергов бошлаган.

«Франческа Тардиолининг ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз ва унинг оиласи қайғусига шерикмиз. У яхши дипломат ва давлат хизматчиси эди», дейилади Италия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

2021 йилнинг февраль ойида Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги элчиси Лука Аттанасио БМТ карвонига қилинган қуролли ҳужумда ҳалок бўлган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер