Италия Украинани Европа Иттифоқига аъзо бўлишини тезлаштиришга чақирди
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинанинг ҳамжамиятга қўшилиш жараёнини тезлаштириши керак. Худда шундай фикрни Италия бош вазири Жоржа Мелони илгари сўрмоқда.
Италия ҳукумати раҳбари Украина ҳозир Европадаги хавфсизлик пости ва Россияга қарши курашгани учун мукофотланиши кераклигини таъкидлади.
“Украиналикларга қилаётган ишлари учун миннатдорчилик билдиришнинг энг ақлли усули бу уларнинг Европа институтларининг бир қисми бўлиш имкониятини тезлаштиришдир”, деди Мелони.
Аввалроқ, Руминия ташқи ишлар вазири Богдан Ауреску Молдова ва Украинага ЕИга кириш учун зарур шартларни бажаришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди. У Бухарест ҳамжамият тавсияларини амалга ошириш учун давлатларни, жумладан, техник экспертиза орқали қўллаб-қувватлашда давом этишига ваъда берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг