Италия Шимолий Ирландия билан, Украина Швеция билан ўйнайди

19:21 20 Ноябрь 2025 Спорт
730 0

Европада Жаҳон чемпионати саралашининг якуний босқичига қуръа ташланди.

Бугун, 20 ноябрь куни Швейцарияда Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг якуний босқичига қуръа ташланди. Ушбу босқичда ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган 12 та терма жамоа ва Миллатлар лигасида энг юқори натижага эга 4 та терма жамоа иштирок этиши белгиланганди.

Қуръа натижалари билан танишинг:

Шимолий Ирландия – Италия

Уэлс – Босния

Украина – Швеция

Польша – Албания

Туркия – Румыния

Словакия – Косово

Дания – Шимолий Македония

Чехия – Ирландия

Маълумот учун, Европа минтақасида Жаҳон чемпионатининг якуний ўйинлари 2026 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер