Италия бош вазири АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини ноқонуний деб атади

20:50 11 Март 2026 Дунё
366 0

Италия Бош вазири Жоржа Мелони АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузишини маълум қилди. Унинг сўзларидан «Интерфакс» иқтибос келтирмоқда.

— Дунёда халқаро ҳуқуқни бузувчи бир томонлама ҳаракатлар тобора кўпайиб бормоқда. Шулардан бири – АҚШ ва Исроилнинг Эрон режимига қарши операциясидир, — деди у Сенатдаги чиқиши чоғида.

Мелонининг сўзларига кўра, Италия ушбу можарода иштирок этмайди ва иштирок этмоқчи ҳам эмас.

Шу билан бирга, Италия ҳукумати раҳбари Эрон томонини ҳам танқид остига олди.

— Биз оятуллоҳлар режимининг ядровий қуролга, шунингдек, Европага, Италияга ёки ундан ҳам узоқроққа етиб боришга қодир бўлган ракеталарга эга бўлишига йўл қўя олмаймиз, — дея қўшимча қилди у.

Жоржа Мелони Яқин Шарқ минтақасида барқарорликни тиклаш бўйича ишларда иштирок этишга тайёрлигини билдирди, бироқ унинг фикрича, Эрон ҳужумларни давом эттирар экан, дипломатиянинг имкони бўлмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер