Истиқболли лойиҳанинг ижобий натижаси
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда ҳар бир ишлаб чиқариш корхонасининг ўз ўрни бор. Асака туманидаги “Асака текстил” масъулияти чекланган жамияти бир йилда 36 млн. доллар миқдоридаги экспорт фаолияти билан турдош корхоналарга ибрат бўлаётгани эътирофга молик.

— Корхонада бўлажак ишчилар учун ҳам етарли шароит яратилган, —дейди тумандаги 2-касб-ҳунар мактаби тингловчиси Зулфия Абдураҳмонова. — Шу боис мактабимизнинг 108 нафар тингловчилари дуал таълим асосида сабоқ олиб, ишлаш имконига ҳам эга бўляпмиз.

13 гектар майдонни ташкил этган ушбу корхонада 2 минг 400 нафар ишчилар самарали меҳнат қилмоқда. Улар томонидан тола, калава-ип, мато тўқиш, матони бўяш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари амалга ошириляпти. Ҳозирда йиллик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14 миллион 600 минг донани ташкил этмоқда. Йиллик экспорт ҳажми эса 36 миллион доллардан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг