Истеъмолчиларнинг пули қайтариб берилди

16:23 09 Август 2019 Жамият
901 0

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти Зангиота ва Янгийўл туманлари. Табиий монополия субъекти ҳисобланган “Ўзбекистон” МЧЖ маҳаллий аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш билан шуғулланади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига истеъмолчилардан истеъмол қилинган сув учун етказиб берувчи томонидан юқори нархлар қўлланилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида ичимлик сувини етказиб бериш бўйича шартнома тузишда  белгиланган нормаларга риоя этилиши холати ўрганилганда, алоҳида олинган истеъмолчиларга нисбатан  асосиз равишда 7 446 447 сўм ортиқча ҳисоблангани  аниқланди.

Натижада, Қўмита томонидан берилган хулосага асосан ортиқча ҳисобланган сумма истеъмолчиларнинг ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер