Истеъмолчи нега икки ой сарсон бўлди?

17:16 20 Июнь 2018 Жамият
2128 1

2018 йилнинг 12 июнь куни Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Ибн Сино номидаги кўча 32-уй 69-хонадонда яшовчи фуқаро Юлдуз Бобоева ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, 2018 йилнинг 3 март куни Навоий шаҳар Буюм бозоридан 2 миллион 100 минг сўмга тикув машинаси ва 550 минг сўмга оверлок аппарати сотиб олган. Сотиб олинган оверлок аппарати уйига олиб бориб ишлатиб кўрилганда, носозлиги маълум бўлади.

Фуқаронинг бу тўғрида сотувчига қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган. Икки ойдан ортиқроқ оворагарчиликлардан сўнг, Ю. Бобоева ўзининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Ушбу мурожаат юзасидан жамият мутахассисларининг саъй ҳаракатлари натижасида Ю. Бобоеванинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари таъминланди. Нуқсонли маҳсулот янгисига алмаштириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер