«Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Бугун, 21 февраль куни Туркия Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинлар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Истанбул Башакшеҳир» клуби сафарда «Аланьяспор» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 14-дақиқада Дави Зелке томонидан очилди. 44-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан зарба йўллаган Элдор Шомуродов зарбада адашмади ва мусобақадаги 16-голини киритди. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида «Аланьяспор» футболчиси Флорент Ҳадергьонай ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа баҳс «Истанбул Башакшеҳир»нинг ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошладилар ва ҳар икки футболчи 70-дақиқада захирага олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг