“Истанбул Башакшеҳир” клуби дуранг ўйнади
Кеча, 6 апрель куни Туркия Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда “Кожаэлиспор” жамоаси ўз майдонида “Истанбул Башакшеҳир” жамоасини қабул қилди.
Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Ушбу натижадан сўнг, “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси 44 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни мустаҳкамлаб олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 83 дақиқага қадар майдонда тўп сурди. Унинг ҳаракатлари “Sofascore” портали томонидан 6,4 баллга баҳоланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Аббосбек Файзуллаев эса жароҳати туфайли майдонга туша олмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг