«Иссиқлик таъминоти» АЖга раис тайинланди
Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тўраев «Иссиқлик таъминоти» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Тайинловга қадар Илҳом Тўраев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, мазкур АЖ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 11 март куни имзолаган қарори билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган. Бу билан вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш юкланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг