Исроиллик рассомнинг “Қуддус — Бухоро” кўргазмаси

18:59 04 Май 2018 Жамият
1628 0
Фото: mahallakengashi.uz

Бухоро санъат музейида исроиллик моҳир рассом Анатолий Шелестнинг “Қуддус — Бухоро” деб номланган кўргазмаси очилди.

Бу мусаввир ўзига хос услуби билан маълум ва машҳурдир. Унинг  яҳудий халқи тарихи, диний ривоятлари асосида яратган асарлари ўзида умуминсоний ғояларни мужассам этганлиги билан санъат ихлосмандлари эътиборини ўзига тортади. Хусусан, Тори битиклари мазмун-моҳиятига бағишланган туркум картиналар кишини ҳаёт, умр ҳақида ўйлашга ундайди, эзгуликка даъват қилади.

Ўзбекистон — Исроил давлатлари ўртасидаги маданий алоқаларнинг мустаҳкамланаётганидан дарак берувчи мазкур кўргазма қадимий шаҳарга ташриф буюраётган сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер