Исроилда Нетаньяҳуни афв этиш масаласи бўйича ҳали қарор қабул қилинмаган

11:43 13 Февраль 2026 Дунё
521 0

ТАСС хабар беришича, Исроил президенти Ицхак Герцог АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган таклиф — Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни афв этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Расмий баёнотда қайд этилишича, Исроил президенти мазкур масалани қонунчилик асосида, давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз виждони амри билан ва ҳар қандай ташқи ёки ички босим ҳамда таъсирларсиз кўриб чиқади. Трамп баёнотларидан фарқли равишда, Герцог бу масала юзасидан ҳали қарор қабул қилмагани таъкидланган.

Маълумотларга кўра, ўтган йил июнь ойида Трамп Исроилда Нетаньяҳуга нисбатан олиб борилаётган суд жараёнларини тўхтатиш тарафдори эканини билдирган. Октябрь ойида эса Кнессетдаги чиқиши чоғида Герцогга мурожаат қилиб, Исроил бош вазирини афв этишни таклиф қилган.

Айни пайтда Биньямин Нетаньяҳу учта коррупция иши бўйича айбланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер