Исроилда "COVID-19"нинг янги штамми аниқланди. У қанчалик хавфли?
Иллюстратив фото
Исроилда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Унинг эпидемия ривожланишига таъсири бўлмаган, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Ушбу мутация мамлакатдаги пандемия пайтида аниқланган "COVID-19"нинг барча штаммларини ўрганиш вақтида аниқланган. Топилган Исроил штамми, олимларнинг фикрига кўра, клиник ёки эпидемиологик аҳамиятга эга эмас, яъни инфекциянинг тарқалиш тезлигига таъсир қилмайди, аломатларни кучайтирмайди ва эмлаш самарадорлигига таъсир қилмайди.
Ушбу мутация ўтган йилнинг июль ойида пайдо бўлган ва ҳозирда йўқолиб бормоқда.
Шу йилнинг январь ойида Исроилда хавфли бўлиши мумкин бўлган коронавирус мутацияси аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг