Исроил кучлари Ғазо шаҳрининг Зайтун маҳалласидаги барча биноларни вайрон қилди

13:12 28 Август 2025 Дунё
272 0

«Al jazeera» нашрининг Ғазо фуқаролик мудофааси маълумотларига таяниб хабар беришича, Исроил ҳукуматининг август ойида бошлаган қуруқликдаги операциялари оқибатида анклавдаги 1 минг 500 дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон қилинган.

Мазкур вайронагарчиликлар натижасида Ғазо шаҳридаги Зайтун маҳалласининг жанубий қисмида ҳеч қандай бутун бино қолмаган. Маълум бўлишича, Исроил армияси бомбалардан ташқари, махсус техникалар ёрдамида ҳам ҳудуддаги биноларни бузиб ташлашга киришган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил кучлари ҳужумлар оқибатида зарарланган бинолар томига махсус қурилмалар ёрдамида бомбалар жойлаштириб, ҳар куни камида 7 та майдондаги турар-жой биноларини бомбардимон қилишга уринмоқда. Ушбу ҳолат ҳудуддаги вайронагарчилик кўламини кенгайтириб юборган.

Тизимли вайронагарчилик оқибатида Ғазо шаҳридаги Зайтун маҳалласи доимий аҳолисининг 80 фоизи ҳудудни тарк этишга ва анклавнинг ғарбий ёки шимолий қисмидаги яшаш учун яроқли манзилларига кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо бўйлаб кеча тунда ва бугун эрталаб уюштирган ҳужумлари оқибатида камида етти нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлар орасида ҳудуддаги «Бурейж» қочқинлар лагерида яшаётган бир аёл ва унинг вояга етмаган фарзанди ҳам бор.

Ғазо соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида шу вақтга қадар камида 62 минг 895 киши ҳалок бўлган, яна 158 минг 927 киши эса турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер