Исроил Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатди
Фото: Reuters
Исроил Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Тегишли ҳужжат мамлакат энергетика вазири Исраэль Кац томонидан имзоланди.
“Мен [Исроил] электр компаниясига Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш тўғрисида буйруқ бердим. Илгари бўлган нарса энди бўлмайди, — деди Кац.
Аввалроқ, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужумни изоҳлаган эди.
ҲАМАС матбуот котиби Абдул Латиф Ал-Қанунинг айтишича, “Ал-Ақсо тўфони” операцияси Исроилнинг Ал-Ақсо масжидидаги қизил чизиқларни қайта-қайта бузишига жавобдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг