Испаниялик «марҳум» аёл дафн маросимидан сўнг «қайта тирилди»

13:14 27 Январь 2021 Дунё
999 0

Испаниянинг қариялар уйида яшовчи аёл ўзининг дафн маросимидан ўн кун ўтиб тириклиги маълум бўлди, дея хабар берди “Euro Weekly” нашри.

Хабарга кўра, қариялар уйида яшовчи икки нафар фуқаро - Рогелия Бланко ва Консепцион Aриас коронавирусга чалингани учун касалхонага ётқизилган. Бироз вақт ўтгач, Aриас вафот этган. Аммо касалхонада аёлларнинг исмлари алмашиб кетган.

Натижада ўлим ҳақидаги хабарни Бланконинг қариндошлари эшитган. Эртаси куни дафн маросими бўлиб ўтди. Бироқ, карантин чекловлари туфайли Бланко оиласи у билан тўлиқ хайрлаша олмади.

Ўн кундан сўнг, «вафот этган» Бланко қариялар уйига қайтди. Бу билан у эрини ҳайратга солди. Маълум бўлишича, Бланконинг эри ҳам қариялар уйида истиқомат қилади.

Муассаса маъмурияти ушбу ҳолат такрорланмаслиги учун чоралар кўришга ваъда берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер