Испаниялик 113 ёшли онахон коронавирусни енгди

12:11 13 Май 2020 Дунё
1180 0

Фото: lenta.ru

Испаниянинг энг кекса фуқароси ҳисобланган 113 ёшли Мария Браньяс коронавирусдан соғайди.

Март ойида Мария яшайдиган Олот шаҳридаги Санта-Мария-дел-Тура қариялар уйида коронавирус инфекциясининг тарқалиши бошланганди. Барча чораларга қарамай, аёл касалликни юқтириб олганди.

Хабарга кўра, Мария Браньяда касалликнинг енгил аломатлари бўлган. Афсуски, қариялар уйидаги бошқа 17 нафар бемор касалликдан вафот этган.

113 ёшли онахон 1918-1919 йилларда грипп пандемиясини, Испания фуқаролик урушини (1936-39) бошдан кечирган, эндиликда эса коронавирусдан ҳам омон қолди.

Браньянинг қизининг сўзларига кўра, онаси ҳозир ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

Мария Браньяс 1907 йилда Мексикада туғилган ва 1915 йилда оиласи билан Испанияга кўчиб ўтган. Мария Браньянинг учта фарзанди бор, улардан бири яқинда 86 ёшга тўлди. Онахоннинг 11 набираси бўлиб, улардан энг каттаси 60 ёшда, чеваралари эса 13 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер