Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси фонди 515 419 та ёзма манба, замонавий нашр ва электрон нусхадаги манба билан бойитилди
Фото: president.uz
АОКАда ўтказилган брифингда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Жорий йилнинг 1 – 10 июнь кунлари Марказ илмий ходимлари томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРСИКА) ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Туркиянинг Истамбул ва Анқара шаҳарларида «Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази ва Янги Ўзбекистон» мавзуларида Марказ тақдимоти ва фото кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, «Ислом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари» мавзусида туркум кўрсатувлар эфирга узатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг