Ислоҳотлар самараларининг океан ортидаги эътирофи

01:00 14 Март 2019 Сиёсат
2201 0

Архив фото

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун АҚШнинг “StrategEast” маркази томонидан тақдирланди.

Бу ҳақда мазкур сиёсий ва дипломатик ечимлар нотижорат марказининг расмий сайтида хабар қилинди.

Президентимиз ушбу ташкилотнинг “StrategEast Westernization Award — 2018” мукофотига мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция иқлимини яхшилаш, қонун устуворлиги ва хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун лойиқ топилган. Бундан ташқари, Юртбошимизнинг чегараолди муаммоларига ечим топиш ҳамда қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида таъкидланган.

“StrategEast” маркази Вашингтон шаҳрида жойлашган бўлиб, мазкур нотижорат ташкилотининг фаолияти постсовет давлатларини уларнинг Ғарб сиёсий ва ишбилармон доиралар билан алоқаларни йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида тадқиқ этишга йўналтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер