Ишсиз аёллар бандлигини таъминлашда амалий қадам
Фото: "Халқ сўзи"
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Бобур маҳалласида тикувчилик цехи иш бошлади. Гап шундаки, Республика Жамоат ишлари жамғармаси томонидан фоизсиз, 5 йил муддатда бўлиб тўлаш асосида ажратилган маблағ эвазига замонавий тикув машиналари келтирилиб, маҳалладаги 56 нафар ишсиз хотин-қиз бандлиги таъминланди.
Тикувчилик цехининг очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари Э.Муҳиддинов, Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда маҳалла фаоллари ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилаш йўлида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган устувор эътибор жамиятда хотин-қизлар билан боғлиқ қатор муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидладилар.
Келгусида шундай корхоналарни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиш ва “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”даги опа-сингилларимиз учун доимий даромад топиш имкониятини яратиш кўзда тутилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг